“Бавария” юлдузи “Челси” устозини менсимади

  • 25 Mar 20:50
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария”дан кетиши аниқ бўлиб улгурган Давид Алаба “Челси” бош мураббийи Томас Тухель билан Лондон клубига ўтиш борасида шахсан гаплашиб олди.

Tecno

Германиялик мутахассис австриялик универсал ҳимоячини ўз жамоасига келишга кўндиришни истаган эди. Бироқ, 28 ёшли футболчи Тухелнинг таклифини қабул қилмади.

Маълумотларга қараганда, Давид Алаба фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиришни истаётгани боис, Тухелга рад жавобини берган.

Давид Алаба “Бавария”даги 11 йиллик фаолияти давомида тўққиз бор Германия чемпиони, олти марта мамлакат кубоги ва беш маротаба Суперкубок соҳиби бўлди. Шунингдек, икки мартадан Европа Чемпионлар лигаси ва Суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бош совринларини ҳам қўлга киритди.

Comments

You must be logged in to commet!