“Бавария”да “нон” қолмади, кетаман!

  • 10 Jan 13:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Камерунлик ҳужумчи Эрик Максим Чупо-Мотингнинг “Бавария”даги фаолияти охирига етиб қолди.

Tecno

Sky Sports  журналисти Флориан Плеттенбергнинг таъкидлашича, 34 ёшли форвард январь ойида ўзига бошқа жамоа танламоқчи.

“Бавария” мураббийлар штаби мавсум ўртасида ўйинчини йўқотишни истамаяпти. Бироқ африкалик футболчининг асосий таркибга кириши тобора қийинлашиб бормоқда.

Чупо-Мотингни кўрсаткичлари пасайиб кетгани боис, Камерун терма жамоаси мураббийлар штаби уни Африка Миллатлар лигасига жалб қилмади.

Мавсум охирида эркин агентга айланадиган ҳужумчи Қатар ва Саудия Арабистонидан ўзига мос жамоа топишга уриняпти.

 

Comments

You must be logged in to commet!