"Бавария"да ПСЖга қарши ўйинда жиддий йўқотиш бор

  • 18 Feb 15:18
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Бавария" вингери Кингсли Коман Бундеслига доирасидаги Менхенгладбахнинг "Боруссия"сига қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Франциялик футболчининг голи туфайли мюнхенликлар Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинида (1:0) ПСЖ устидан меҳмонда ғалаба қозонди. Бироқ учрашув вақтида футболчи жароҳат олди. Яқинда ўтказилган матбуот анжуманида "Бавария" устози Юлиан Нагельсманн Команнинг "Боруссия" билан ўйинда иштирок этиши сўроқ остида эканлигини маълум қилди.

"Bild" нашрининг хабарига кўра, 26 ёшли футболчи жума кунги ўйин олди машғулотларини ўтказиб юборди ва шанба куни майдонга туша олмайди.

Comments

You must be logged in to commet!