"Байер" форварди узоқ муддатга сафдан чиқди

  • 02 Jul 17:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Леверкузеннинг "Байер" клуби форварди Паулиньо узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Ўтказилган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлдики, 19 ёшли футболчининг ўнг тиззасидаги жароҳати ўта жиддий. Айтиш керакки, Паулиньо машғулотлар пайтида жароҳат олган. У эртага Австрияда операция қилинади. Шифокорлар эса унинг қачон сафга қайтиши мумкинлиги борасида аниқ маълумот бера олишмаяпти.

Паулиньо жорий мавсум “Байер” сафида 19 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!