Беллингем кутилмаган жамоани танлади

  • 03 Apr 18:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Боруссия” шарафини ҳимоя қилиб келаётган Жуд Беллингем ёзда жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.

Tecno

Дортмундликлар ўз футболчисига бир неча грандлардан таклиф бўлаётганини инобатга олиб, уни қимматроқ нархга сотиб юбормоқчи.

Маълумотларга қараганда, Жуд Беллингем “Ливерпуль”га ўтишга мойиллик билдирмоқда. Таниқли журналист Пол Жойснинг маълум қилишича, англиялик ярим ҳимоячи Юрген Клопп қўл остида тўп тепмоқчи.  "Ливерпуль"нинг келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок эта олмаслиги эҳтимоли ҳам танловга таъсир қилмайди. 

Аслида 19 ёшли футболчи “Реал”га ўтишни истаётганди. Мадридликлар асосий эътиборини Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд каби ҳужум чизиғи вакиллари трансферини режалаштираётгани боис, Беллингемни олиш фикридан қайтганини билдирганди.

Бундан ташқари, Жуд Беллингемнинг собиқ жамоадоши Эрлинг Холанд ва терма жамоадаги шериги Жек Грилиш уни “Манчестер Сити”га ўтишга кўндирмоқчи. Лекин Беллингемнинг танлови бошқача бўлиб чиқмоқда.

Бу трансфер “Ливерпуль”га 150 миллион евро атрофида тушиши айтилмоқда.  

Comments

You must be logged in to commet!