Беллингем “Реал”га суперфутболчи топиб берди

  • 16 Aug 09:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” германиялик ярим ҳимоячи Тони Кроос жамоани тарк этганидан бери унинг ўрнини босадиган ўйинчи қидирмоқда. Ҳозиргача бу позицияда ўйнаган футболчиларнинг бирортаси Кроос даражасига чиқа олмади.

Tecno

Шунга қарамай, жамоанинг англиялик легионери Жуд Беллингем майдон марказини мустаҳкам ушлайдиган футболчи борлигини таъкидлади.

Sport.es ва Daily Mail каби манбаларнинг ёзишича, Беллингем “Реал” раҳбариятига “Кристал Пэлас” ярим ҳимоячиси Адам Уортонни олишни тавсия қилган.

Беллингем 21 ёшли футболчини Хаби Алонсо “Пеал”га сингдираётган янги ўйин услубига тўлиқ мос тушишига ишонч билдирди.

Уортон ўтган мавсумда 27 та учрашувда иштирок этди. Иқтидорли ярим ҳимоячи “Кристал Пэлас” сафида клуб тарихида илк бор Англия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача тузилган.

Comments

You must be logged in to commet!