Бензема энди қаерда ўйнайди?

  • 15 Dec 12:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод» жамоасида ўйнаб келаётган машҳур ҳужумчи Карим Бензема амалдаги шартномаси якунланиши билан Европага қайтиш истагида эканини айтган эди.

Tecno

Кўпчиликни 37 ёшли тўпурар қайси жамоага ўтиши қизиқтиряпти. Хусусан, Бенземани тарбиялаган “Лион” ҳам тажрибали футболчини ўз сафига чорлаяпти.

Бензема 2009 йили “Реал”га ўтгунга қадар лионликлар таркибида тўп тепиб, 148 та учрашувда 66 та гол ва 25 та ассист муаллифи бўлган.

-  Мен “Лион”га қайтаман, дейишим қийин. Ҳеч қачон нима бўлишини олдиндан билмайсан. Бу қайтишдан қўрқиш масаласи эмас. Шунчаки, баъзан ҳаммасини қандай бўлса, шундай қолдирган маъқул. Балки, мен клубга бошқа ролда ёрдам бера оларман, аммо жамоа учун ўйнаб бериш масаласига келсак, буни ҳали аниқ билмайман, - деди Карим Бензема.

Каримнинг саудияликлар билан тузган амалдаги режаси 2026 йилнинг 30 июнь куни ўз ниҳоясига етади.

 

Comments

You must be logged in to commet!