
Берлускони: "Милан"ни менга қайтаринг!
"Милан" собиқ раҳбари Силвио Берлускони "россенорилар"ни яна ўз жойига қайтариш учун раҳбарият алмашиши кераклигини таъкидлаб ўтди.
"Ҳамма билган ўша кучли "Милан"ни қайтариш мумкинми? Албатта, бу осон ва ўз навбатида қийин! Сиз шунчаки Силвио Берлусконини қайтаринг."
Шунингдек Силвио "Сан-Сиро"нинг таъмирланиши ҳақида ҳам ўз фикрини билдириб ўтди.
"Бу замонавий ва чиройли стадион бўлади. Бизга "Сан-Сиро" жуда ёқади, чунки бу ерда барча кубокларга эга чиққанмиз. Уни бузиб ташламасликларига умид қиламан. Агар керак бўлса уларга "Монце"ни беришга ҳам тайёрман" - дейди Берлускони.
Comments