
Бернарду Силва: "Асосий рақибимиз – “Ливерпуль”
"Манчестер Сити" футболчиси Бернарду Силва жамоанинг асосий рақиби ҳақида фикр билдирди.
"Ҳар бир рақобат ўзгача. "Манчестер Юнайтед" охирги йилларда қийин даврни бошдан кечирмоқда, аммо бир шаҳарда бўлганимиз учун биз рақиб ҳисобланамиз.
Асосий рақибимиз эса катта фарқ билан – "Ливерпуль". Чунки улар ҳар доим биз билан чемпионлик учун курашган ва ҳатто ғалаба ҳам қозонган.
Шундан кейин "Арсенал"ни айтиш мумкин. Улар йилдан-йилга кучайиб бормоқда ва совринлар учун кураша бошлашди, аммо ҳали ғолиблик даражасига чиқмаган", – дея жавоб берди португалиялик ўйинчи.
Comments