Бэйл, энди Бекхэм ва Линекерларнинг сафига қўшилди

CHERY AUTO

“Реал” ҳужумчиси Гарет Бэйл “Барселона”га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва ўзига хос натижа қайд этди.

Tecno

27 ёшли уэльслик футболчи учун мазкур баҳс Ла лигадаги 100-ўйини эди. Гарет бу борада Гарри Линекер хамда Дэвид Бекхэмлардан сўнг Испания чемпионатида 100 та ва ундан ошиқ ўйин ўтказган учинчи британиялик футболчи бўлди.

Бекхэм 2003-2007 йилларда “Реал” сафида Ла лигада 116 та баҳсда майдонга тушган бўлса, Линекер 1986-1989 йилларда “Барселона” сафида Испания чемпионатида 103 та баҳсда майдонга тушган.

Бэйл эса 2013 йилдан буён “Реал” сафида тўп суриб келмоқда. Бу мавсумда эса уэльслик футболчи “қироллик клуби” таркибда Ла лигада 18 баҳсда иштирок этди ва 7 бор рақиблар дарвозасини ишғол этиб, икки марта шерикларини голли узатма билан таъминлаган.

SPORTS.uz

Comments

You must be logged in to commet!