Бир мавсумда 73 та ўйин ўтказган "Барса" футболчиси дам олишни рад этди

  • 10 Aug 11:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри Олимпия ўйинларидан сўнг, таътилга чиқишни хоҳламади.

Tecno

AS тарқатган хабарга қараганда, каталонияликлар 18 ёшли футболчига таътил беришга қарор қилган, бироқ у бу таклифни рад этган.

Педри шу ҳафтадан эътиборан, янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. “Барселона” Ла Лиганинг илк учрашувини 15 август куни ўз майдонида “Реал Сосьедад”га қарши ўтказади.

Маълумот учун, Педри ўтган мавсум “Барселона” ва Испания терма жамоаси сафида барча мусобақаларда жами 73 та ўйинда майдонга тушди ва бу борада рекорд ўрнатди.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Kimman o'zi?
10/08/2021 12:04
Temirni qizig'ida bos.