
Биз Эронни нечта расмий учрашувдан буён мағлуб эта олмаётганимизни биласизми?
Хабарингиз бор, Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоамиз "CAFA Nations Cup-2025" турнирининг финал учрашувида Эронга қарши беллашувда майдонга тушади.
Маълумот ўрнида, ҳамюртларимиз сўнгги бор расмий учрашувларда форсларни 2012 йил 14 ноябрь куни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этган.
Ушбу тўқнашувдан кейинги расмий 6 та ўйиннинг 4 тасида дуранг қайд этилди. 4 та дуранг ҳам сўнгги баҳсларда рўй берган. Яъни вакилларимиз 4 та учрашувдан буён Эронга мағлуб бўлмай келмоқда.
Эрон 2:2 Ўзбекистон
Ўзбекистон 0:0 Эрон
Эрон 0:0 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2:2 Эрон
Эрон 2:0 Ўзбекистон
Ўзбекистон 0:1 Эрон
Эслатиб ўтамиз, бугун бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи ўйин Тошкент вақти билан 19:30’да старт олади.
Comments