
Боб Арум келажаги порлоқ боксчи исмини айтди
"Top Rank" промоутери Боб Арум америкалик боксчи ҳақида гапирди.
"Менимча, Брайан Норман ҳозирда ярим ўрта вазн тоифасида қирол. Унинг ўзига бўлган ишончи жуда катта. Америкалик рингда бўлаётган воқеаларни назорат қила олади. Ўйлашимча, ҳеч ким ярим ўрта вазн тоифасида у каби кучли зарбага эга эмас. Унинг келажаги порлоқ" - деди Арум.
Эслатиб ўтамиз, ярим ўрта вазнда WBO йўналиши чемпиони Норман сўнгги жангида япониялик Жин Сасакини бешинчи раундда нокаутга учратганди.
Comments