Бокс. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатига йўл олди

  • 28 Oct 09:01
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

1-13 ноябрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади.

Tecno

Бир неча кун олдин мусобақада қатнашадиган йигитларимиз Иорданияга йўл олишганди. Бугун эса Элшод Расулов бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси чемпионат ўтказиладиган манзил томон жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Терма жамоамиз Амманга қуйидаги таркибда йўл олди:

-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Азиза Якубова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Дилфуза Бекова
-63 кг: Хадичабону Абдуллаева
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-70 кг: Мавлуда Мавлянова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова

Бош мураббий: Элшод Расулов

Мураббийлар: Ислом Тожибоев, Зиятдинбек Тайганбаев, Саҳида Якубова.

Comments

You must be logged in to commet!