Бокс. Терма жамоамиз Ислом бирдамлик ўйинларига жўнаб кетди
7-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри VI Ислом бирдамлик ўйинлари комплекс мусобақаларига мезбонлик қилади. Ушбу турнирда катталар терма жамоамиз аъзолари ҳам иштирок этадилар. Ар-Риёдда бокс баҳслари нисбатан эртароқ, яъни 5-10 ноябрь кунларига белгиланган.
Таркибимиз билан танишинг:
Эркаклар:
-60 кг. Мадияр Данияров
-65 кг. Абдуллоҳ Мадаминов
-70 кг. Самандар Ҳабибуллаев
Мураббийлар: Акмал Ҳасанов, Рамзжон Ахмедов.
Аёллар:
-51 кг. Зилолахон Юсуфова
-54 кг. Узукжамол Юнусова
-57 кг. Хуморабону Мамажонова
-60 кг. Одинахон Исмоилова
-65 кг. Мохира Аҳмедова
Мураббийлар: Ислом Таджибаев, Акмал Қосимов.



Comments