Боксчиларимиз Чеченистондаги турнирда 5 та медальни қўлга киритди

  • 18 Aug 21:39
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 1
  • Boxing
CHERY AUTO

Россия Федерацияси Чеченистон Республикасида бокс бўйича Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етди.

Tecno

Россиянинг бир неча ҳудуди, Қозоғистон, Беларусь, Исроил, Озарбайжон, Миср ва Ўзбекистондан боксчилар иштирок этган мусобақа бугун ўз ниҳоясига етади. 

Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритишди.

Терма жамоамиз сафида совриндорлар рўйхати қуйидагича бўлди: 

Олтин: 

-54 кг: Ҳасанбой Дўсматов

-60 кг: Дилшод Абдумуродов

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

Кумуш:

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев

-80 кг: Жасурбек Йўлдошев.

Comments

You must be logged in to commet!
араббаевич давлат
19/08/2022 16:22
гап йук офарин.