"Брайтон" - "Челси": Матнли трансляция
- 90'

Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

Барклининг узоқ масофадан берилган зарбасини Раян ушлаб олди.
- 90+'

Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 85'

Аспиликуэта Жоржиньони алмаштирди.
- 84'

Жоржиньо жароҳат олганга ўхшайди.
- 81'

Лэмпти сариқ карточка ишлаб олди.
- 80'

Хадсон-Одои Хаверц ўрнига майдонга тушди.
- 79'

Жаҳонбахш ва Гросс майдонга тушди. Уайт ва Альсате захирага олинди.
- 76'
Вернер тепган тўп йўлини ҳимоячи ўзгартиришга эришди.
- 74'
Хаверц ўзи йўқотган тўпни ўзи олиб қўйди.
- 70'
Алонсонинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди.
- 66'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Зума ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келиб қўйди.
- 66'
Рис Жеймснинг яна бир зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 61'

Лофтус-Чик ўрнига Баркли майдонга тушди.
- 58'
Маунт жуда қўпол ўйнади.
- 56'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рис Жеймсдан Троссардга жавоб. Ажойиб гол.
- 54'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Троссард узоқ масофадан супер гол киритди.
- 49'
Лемпти бир ўзи "Челси" жарима майдонига кириб борди. Зарба эса Зумага тегиб майдонни тарк этди. Франциялик ҳимоячи тўпни ноқулай қабул қилиб олган кўринади.
- 48'
Коноллининг зарбаси йўлини Рис Жеймс ёпишга эришди.
- 47'
Коноллининг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'

Раян Вернернинг хавфли зарбасини қайтарди.
- 45+'

Биринчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 45'

Поттер Лаллана ўрнига майдонга тушди.
- 44'

Адам Лаллана жароҳат олди.
- 40'
Вернернинг зарба беришига ҳимоячилар имкон бермади. Хавфли зарба бўлиши аниқ эди.
- 36'
Нил Мопе яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Ҳимоячи уни зарарсизлантиришга эришди.
- 35'

Кепа жуда мураккаб сейвни амалга оширди. Альсате яхши зарба бера олди.
- 33'

Бурчак тўпидан сўнг "аристократлар" хавфли вазиятга эга бўлди. Зарба бироз ноаниқ кетди.
- 30'

Маррей тиббий ёрдам қабул қилмоқда.
- 27'

Лофтус-Чик тиббий ёрдам олмоқда.
- 26'
"Брайтон" ҳисобни тенглаштиришга яқин келди. Маррей аниқ зарба бера олмади.
- 23'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Жоржиньо тўпни осонлик билан дарвозага жойлади.
- 21'

Вернер пенальти ишлади. Раян уни йиқитди.
- 18'
Алонсо қўпол ўйин намойиш этди. Ҳозирча оғзаки огоҳлантириш.
- 15'

Троссард офсайдда қолиб кетгани сабаб "Брайтон" ҳужуми тўхтади.
- 10'
Хаверц тўпни қабул қилиб олишига ҳимоячи йўл қўймади.
- 5'
Уэбстернинг зарбаси кучли ва ноаниқ чиқди.
- 3'

Вернер офсайдда қолиб кетгани сабаб ҳужум тўхтатилди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
АПЛ 1-тур учрашувларини якунлаб берувчи учрашувга хуш келибсиз. Албатта, Манчестер жамоаларининг қолдирилган учрашувлари истисно этилганда.
- 0'
Ассалому алайкум, еврофутбол ихлосмандлари.



Comments