Бу мураббий бутун жамоани сотиб юбормоқчи бўлди...

  • 22 Apr 17:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Янги бош мураббий қидираётган “Челси” раҳбарияти бу лавозимга номзодлар бири ҳисобланган Луис Энрике билан музокараларни тўхтатгани сабаби маълум бўлди.

Tecno

Sports Illustrated нашрининг маълум қилишича,  Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи клуб раҳбариятидан “Челси” таркибини қайта шакллантиришга ваколат беришини сўраган.

Аслида клуб мутасаддилари асосий жамоанинг 5-6 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр эди. Лекин Луис Энрикенинг талаби бошқача бўлиб чиқди.

Испаниялик мураббий деярли бутун жамоанинг сотилишини сўраган. У раҳбариятга 10-11 нафар футболчи унинг ўйин фалсафасига умуман тўғри келмаслигини  ва улардан воз кечиш лозимлигини уқтирган.

Табиийки, Луис Энрикенинг бу талаби “Челси” хўжайини Тодд Бёлига маъқул келмади ва музокаралар тўхтатилди.

Comments

You must be logged in to commet!