Буффон собиқ жамоасига қайтди

  • 17 Jun 09:43
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Италиялик тажрибали дарвозабон Жанлуижи Буффон фаолиятини "Парма"да давом эттиради.

Tecno

Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 43 ёшли посбон янги жамоаси билан шартнома имзолаган. Таъкидлаш керакки, Буффон бундан 26 йил муқаддам айнан “Парма”да фаолиятини бошлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Буффон “Ювентус”дан кетган ва эркин агент мақомида эди. Айрим нашрлар унинг "Барселона"га ўтиши ҳақида ҳам хабарлар тарқатди.

Жанлуижи 1995-2001 йилларда “Парма” сафида ўйнаган. Ушбу жамоа янги мавсумда Италия Б Сериясида иштирок этади.

Comments

You must be logged in to commet!