
Бугун 3 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади. Рақиблардан бири қозоғистонлик!
30 июндан 7 июлга қадар Қозоғистоннинг Остана шаҳри "World Boxing" ташкилоти кубогига мезбонлик қилади.
Бугунги жанглар рўйхатидан 3 нафар боксчимизнинг учрашувлари ўрин олган.
-54 кг: Феруза Казакова - Анел Сакиш (Қозоғистон);
-57 кг: Хуморабону Мамажонова - Ву Ши-Йи (Хитой Тайпейи);
-75 кг: Азиза Зокирова - Оливиа Тоборек (Польша);
Баҳслар икки дастурда Тошкент вақти билан 14:00 ва 19:00 да старт олади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Comments