
Бугун ўтказиб юбормаслигингиз шарт бўлган 3та учрашув
Хабарингиз бор бугун Европанинг кучли бешлик чемпионатларида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Ҳусусан, ашаддий футбол ишқибозлари учун бугун ҳақиқий футбол оқшоми бўлади десак хато бўлмайди. Боиси, бугун ишқибозларни нақд 3та марказий ўйин кутиб турибди.
Куннинг марказий баҳсларини “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Тоттенхэм” бошлаб беради. АПЛнинг 10-туридан ўрин олган ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 16:30да старт олади.
Сўнгра мухлислар Италия А Сериясининг класик тўқнашувларидан бири ҳисобланган “Милан” – “Ювентус” қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишлари мумкин. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.
Куннинг сўнгги марказий учрашуви эса “Сан Мамес”да бўлиб ўтади. Унда “Атлетик” ўз майдонида Ла Лига пешқадами ҳисобланган “Барселона”ни қабул қилади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.
Демак, бугунги футбол оқшоми барчангиз учун мароқли ўтсин
Comments