Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлайди

  • 13 Jan 07:55
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Осиё кубогидаги ўз юришини бошлайди. Сречко Катанец бошчилигидаги термамизга ўзбекистонлик футбол мухличларига нотаниш бўлмаган Эктор Купер қўл остидаги Сурия терма жамоси рақиблик қилади.

Tecno

Учрашув соат 22:30да ўз бағрига 15 минг мухлисни сиғдира оладиган "Жасим бин Ҳамад" стадионида старт олади. Мазкур учрашувда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.

Шунингдек, учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи ҳам маълум. Бош ҳакам — уммонлик Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф, унга ҳамюртлари Абу Бакар Салим ал-Амри ва Рашид Ҳамид ал-Гаити ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида эса ироқлик Моҳанад Қосим Саррай ишлайди.

Comments

You must be logged in to commet!
&
998913335306
13/01/2024 11:01
Хамюртларимизга омад тилаймиз.