
Бунақа рекорд Мессининг ҳам, Роналдунинг ҳам қўлидан келмаган
Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал биринчи учрашувида “Барселона” футболчилари ўз майдонида “Боруссия Дортмунд” жамоасини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашув қаҳрамони собиқ жамоаси дарвозасини икки маротаба ишғол қилган Роберт Левандовски бўлди.
36 ёшли польшалик ҳужумчи дубль орқали Европа Чемпионлар лигасининг рекордчисига айланди.
Opta Sport марказининг маълум қилишича, Левандовски қитъанинг энг нуфузли мусобақаси тарихида учта турли жамоада бир мавсумда ўнта ва ундан кўп гол урган ягона футболчи ҳисобланади.
Роберт “Барселона”дан ташқари “Боруссия” ва “Бавария”да ўйнаб юрган кезлари Чемпионлар лигасининг бир мавсумида ўнта ва ундан кўп тўп киритган эди.
Бундан ташқари, дортмундликлар дарвозасидан жой олган тўплар Роберт Левандовскини Чемпионлар лигаси тўпурарлари рейтингидан учинчи қатордаги ўрнини мустаҳкамлади. Мусобақа тарихида фақат Криштиану Роналду (140 та гол) ва Лионель Месси (129 та гол) польшалик форварддан олдинда жойлашган.
Comments