Бунақаси бўлмаган! Мураббий жамоани 1-ўринга олиб чиққани учун истеъфога чиқарилди

  • 03 Apr 12:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Руминия чемпионатида ғалати ҳодиса юз берди. "Залэу" клуб бош мураббийи Мариус Паску ноодатий сабабларга кўра, ўз лавозимидан озод этилди.

Tecno

Маҳаллий журналист Эмануэль Рошанинг маълум қилишича, мураббий Руминия 3-дивизионида иштирок этувчи жамоани 1-ўринга олиб чиққан. Аммо юқори лигага чиқишни режалаштирмаган клуб раҳбарияти ушбу ҳолатдан сўнг, уни ишдан олган.

"Залэу" клуби ортда қолган 13 турдан сўнг 27 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Ушбу жамоани 2-ўринда бораётган клуб билан бор йўғи 1 очко ажратиб турибди.

Айтиш керакки, бу каби ҳолатлар футболда камдан-кам учрайди. Аксарият ҳолларда раҳбарият жамоа қуйи поғоналарга тушиб кетганидан сўнг, мураббийни истеъфога чиқаради.

Comments

You must be logged in to commet!