
Бунақаси бошқа бўлмайди: Англияда ғаройиб рекорд қайд этилди
Англия Премьер-лигасининг 31-туридан ўрин олган “Лестер Сити” ва “Ньюкасл” ўртасидаги учрашувда ғаройиб тарихий натижа қайд этилди.
“Қарғалар”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳснинг 74-дақиқасида “тулкилар” сафида 15 ёшли ҳужумчи Жереми Монга захирадан майдонга тушди.
Opta Joe статистика марказининг маълум қилишича, айнан мана шу ўйинчи учрашувга қўшилиши билан рекорд қайд этилди.
Гап шундаки, Англия Премьер-лигаси тарихида бир учрашувда ёшдаги фарқи 22 йилу 180 кунни ташкил қилган икки футболчи бирга ўйнади.
Захирадан тушган Монга 15 ёшу 271 кунлик эди. “Лестер”нинг тажрибали юлдузи Жейми Варди ўйин пайти 38 ёшу 91 кунлик бўлган. Шу тариқа, “Лестер” футболчилари мағлуб бўлганига қарамай, ажойиб рекорд билан фахрланса арзийди.
Comments