"CAFA Nations Cup". Бугун терма жамоамиз гуруҳдаги сўнгги ва ҳал қилувчи учрашувини ўтказади

  • 05 Sep 01:40
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоамиз "CAFA Nations Cup" турнирида иштирок этмоқда ва "А" гуруҳидан ўрин олган. 
 
Вакилларимиз дастлабки 2 тўқнашувнинг биринчисида дуранг қайд этди. Иккинчи турда эса Туркманистонни 2:1 ҳисобида таслим этди. Бу орқали ҳамюртларимиз 4 очкога эга бўлган ҳолда, гуруҳ етакчиларидан бири бўлиб турибди. 
 
Ўмон ҳам худди биз каби 4 очко билан келмоқда ва сўнгги турда Туркманистон билан куч синашади. 
 
Жамоамиз эса "Олимпик" стадионида Қирғиз Республикаси билан ҳал қилувчи тўқнашувда майдонга тушади. Мазкур беллашув бугун 5 сентябрь куни 19:30’да старт олади. 
 
Эслатиб ўтамиз, гуруҳни 1-ўрин билан якунлаган жамоа финалда Эрон билан тўқнаш келади. 2-ўринни олиб, кейинги босқичга йўл олган жамоа Тожикистон билан 3-ўрин учун баҳс олиб боради.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!