“Челси” 12 футболчидан воз кечди. Улар орасида юлдузлар бор!

  • 21 Feb 10:58
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Express нашри “Челси” бош мураббийи Томас Тухель ёзда 12 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр экани ҳақида хабар тарқатди.

Tecno

Кетиши керак бўлган футболчилар орасида трансферга қўйиладиганлар, ижарага бериладиганлар ва шартномаси якунланиб, эркин агент сифатида кетадиганлар ҳам бор.

Маълумотларга қараганда, мавсум якунланиши билан “Челси” Сесар Аспиликуэта, Антонио Рюдигер, Андреас Кристенсен, Кепа Аррисабалага, Росс Баркли, Рубен Лофтус-Чик, Тимо Вернер, Кристиан Пулишич, Ҳаким Зиеш, Жоржиньо, Нголо Канте ва Маркос Алонсо билан хайрлашишга қарор қилган.

Мутахассислар “аристократлар” таркибни янги ижрочилар билан кучайтиришга қарор қилгани боис, бир гуруҳ ўйинчиларнинг кетишига қаршилик қилмаслигини билдирди.

Comments

You must be logged in to commet!