“Челси” бу уч футболчи келганидан кейин янги “Галактикос”га айланади

  • 11 Feb 10:47
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Челси”нинг янги хўжайини Тодд Бёли ўз жамоасини юлдузлар билан тўлдириб, уни “Галактикос”га айлантириш йўлидан бормоқда.

“Аристократлар” ёзда уч нафар футболчи учун 200 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарфлашни мўлжалламоқда.

Режанинг бир қисми амалга ошган. “Лейпциг” ҳужумчиси Кристофер Нкунку ёзда “Челси”га кўчиб ўтиши деярли ҳал бўлган. Бу трансферни Мэтт Лоу, Дэвид Орштейн ва Фабрицио Романо каби инсайдерлар тасдиқлади.

“Челси” франциялик футболчи учун 65 миллион евро атрофида пул тўлайди.

Нишондаги икки футболчини  олиш осон бўлмаслиги ҳозирдан маълум. Жуд Беллингем ҳамда Деклан Райс кўп клублар қатори “Челси”нинг ҳам нишонида турибди.

Comments

You must be logged in to commet!