
"Челси" келаси ёзда "Реал"нинг юлдуз футболчисини илиб кетмоқчи
"Челси" сўнгги йилларда трансфер бозорида жуда фаол иш олиб борди ва таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Лондон клуби келгуси ёзда навбатдаги катта трансферга киришиши мумкин.
"Transfer News Live" нашрининг хабарига кўра, "Челси" "Реал" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга учун таклиф тайёрламоқда. Манбанинг маълумотига кўра, "аристократлар" француз футболчиси учун 52 миллион фунт (60 миллион евро) таклиф қилишга тайёр.
Ҳозирча "Реал" бу таклифга рози бўладими-йўқми, номаълум. Камавинга билан мадридликларнинг амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталаригача давом этади. Француз ярим ҳимоячиси "Реал" сафида 180 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган ва 10 та голли узатма берган.
Comments