“Челси” кўп гол урадиган ҳужумчи учун уч ўйинчисидан воз кечадиган бўлди

  • 29 Sep 12:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” кўп гол урадиган ҳужумчи қидиряпти. Лондонликлар ана шу мақсадда ёзда Виктор Осимхенни олмоқчи бўлди. Лекин бу трансфер амалга ошмай қолди.

Tecno

Энди “аристократлар” эътиборини А Сериянинг бошқа тўпурарига қаратди. Улар “Интер” сардори Лаутаро Мартинесни Англия Премьер-лигасига олиб келмоқчи.

TodoFichajes нашрининг ёзишича, “Челси” миланликларга махсус таклиф тайёрлаяпти. Унга кўра, лондонликлар уч футболчиси – Михаил Мудрик, Бенуа Бадьяшиль ва Карни Чуквуэмекани “Интер”га юбориб, уларнинг ўрнига Лаутарони беришларини сўрайди.

27 ёшли Мартинес 2018 йилдан бери “Интер” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳар йилти аргентиналик футболчи гранд клублардан чорлов олади. Бироқ у бирор маротаба “Интер”ни тарк этиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган.

Comments

You must be logged in to commet!