“Челси” менга ўтса, Холанд мана шу жамоада ўйнайди!

  • 12 Apr 19:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси”ни сотиб олишга даъвогарлардан бири Тодд Бёли клуб ўз қўлига ўтса, янги трансферлар учун катта маблағ ажратишини маълум қилди.

Tecno

Тодд айни пайтда  “Лос-Анжелес Дожерс” бейсбол клубига ҳам эгалик қилади. Бёли АҚШ чемпионатида ўз жамоасига энг катта маошларни тўлаши билан ном қозонган. Шуниндек, унинг жамоаси энг рақобатбардош ҳисобланади.

Агар Тодд Бёли “Челси”ни қўлга киритса, ўзининг мутахассислари ёрдамида клубнинг маош тизимини янгича усулда ташкил этади ва бу лондонликларга қимматбаҳо юлдузларни олиб келиш ва улар истаган маблағни тўлаш имкониятини яратади.

Хусусан, бу миллиардер “Челси”ни қўлга киритиши билан Эрлинг Холанд трансферини амалга ошириш ва ҳозирги таркибдаги юлдузларни сақлаб қолишни мақсад қилган.

Comments

You must be logged in to commet!