“Челси” тўхташни истамаяпти

  • 26 Jul 14:45
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель Лондон клуби раҳбариятидан яна 4 та трансферни амалга оширишни сўрамоқда. Журналист Саймон Жонсоннинг сўзларига кўра, “аристоктарлар” биринчи ўринда ҳимоячи сотиб олмоқчи, кейин эса бошқа позицияларни кучайтиришга ҳаракат қилади.

Tecno

Клуб ҳозиргача икки футболчи, "Манчестер Сити" вингери Рахим Стерлинг ва "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали билан шартнома имзолаган. Икки чарм тўп устаси учун “Челси” раҳбарияти 90 миллион евро сарфлади.

Трансфер ойнаси тугагунга қадар "Челси" камида яна иккита марказий ҳимоячи сотиб олишга ҳаракат қилади. Шунингдек, “кўклар” иккита ҳужумчи билан шартнома имзолашни ҳам истамоқда, чунки Ҳаким Зиеш ва Тимо Вернер ёзда “Стэмфорд Бриж”ни тарк этиши мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!