“Челси” захирасида ўтириб чарчадим, кетаман!

  • 27 Nov 17:18
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Таниқли журналист Фабрицио Романо, “Челси” ҳужумчиси Тимо Вернер клубдаги аҳволидан норози экани ва тезроқ бошқа жамоага ўтиб кетиш ҳақида ўйлаётганини маълум қилди.

Томас Тухель Германия терма жамоаси ҳужумчисига захира вариант сифатида муносабат қилмоқда. Бош мураббий учун биринчи рақамли форвард қимматга сотиб олинган Ромелу Лукаку ҳисобланади.

Лондон клубида бельгиялик ҳужумчининг ўринбосарига айланиб қолган Вернер агар мураббийлар штаби унга ўзини кўрсатиши учун етарли даражада ўйин вақти ажратмаса, мавсум якунлангач, ўзига янги жамоа қидиришини яширмаяпти.

Ўз вақтида Бундеслиганинг энг ёрқин юлдузларидан бўлган Тимо Вернер жорий мавсумда Англия премьер-лигасида еттита учрашувда қатнашиб, атиги битта гол муаллифи бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!