“Челси”да янги юлдуз порлайди

  • 18 Jul 22:48
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” тарбияланувчиси Конор Галлахер мавсумни ижара асосида “Кристал Пэлас”да ўтказиб, ажойиб ўйини билан “аристократлар” бош мураббийи Томас Тухель эътиборини ўзига қарата олди.

Tecno

Германиялик мутахассис келаси мавсум олдидан 22 ёшли ярим ҳимоячини асосий таркибга таклиф қилди.

- Келаси мавсум мен учун омадли бўлишини ҳис қиляпман. Бош мураббий мен жамоанинг бир бўлагига айланишимни ва буни мавсумолди йиғинида кўрсатишим кераклигини айтди.

Ўзим кутган сўзларни эшитдим. Бу қўнғироқни унутмайман. Томас Тухель мендан нима кутаётганини аниқ тушунтирди. Буни эшитиб, хурсанд бўлдим, - деди Конор Галлахер.

 

Comments

You must be logged in to commet!