“Челси”га рақиб юлдузи керак

  • 28 Mar 15:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель жамоанинг ҳужумкорлик салоҳиятини ошириш учун “Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Рияд Маҳрезни трансфер қилмоқчи.

Tecno

31 ёшли жазоирлик ўйинчининг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси келаси йили якунланади. Агар Хосеп Гвардиола мавсум охиригача африкалик футболчини жамоада қолишга кўндирмаса, клуб мутасаддилари ёзда уни сотиб юборишига тўғри келади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Хосеп Гвардиола ҳар қандай жамоани кучайтиришга қодир бўлган Маҳрезни ички чемпионатда тўғридан тўғри рақобатчи бўлган “Челси”га ўтишига йўл қўймаслиги мумкин.

 Рияд Маҳрез жорий мавсумда барча турнирларда 36 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 22 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига еттита голли пас узатди.

Comments

You must be logged in to commet!