Чемпион учун курашда “Челси” “Ливерпуль” таклифини “синдирмоқчи”

  • 15 Jul 19:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия премьер-лигасининг етакчи клублари – “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” Италия терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлган ярим ҳимоячи Николо Бареллага харидор бўлмоқда.

Tecno

Ҳозирча, бу футболчини қўлга киритишда ливерпулликлар асосий номзод ҳисобланади. Юрген Клопп жамоаси италиялик ярим ҳимоячи учун 70 миллион евро таклиф қилмоқда.

Бу масала охирига етмасидан курашга “Челси” ҳам қўшилди. Лондонликлар “Интер”нинг ишонган футболчисини олиш учун 70 миллион евродан каттароқ сумма беришига тўғри келади.

Шунга қарамай, “Интер” хўжайинлари Бареллани кейинги мавсумда ҳам ўз таркибида сақлаб қолмоқчи.

Comments

You must be logged in to commet!