"Chessable Masters": Нодирбек Абдусатторов финалда, Воҳидов эса ўз иштирокини якунлади

  • 06 Apr 11:28
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Chess
BEPUL PROPAN
Ҳар йили жаҳон шахмат оламидаги энг нуфузли онлайн серия - "Champions Chess Tour"  доирасида турли онлайн мусобақалар йил давомида ўтказилиб келинади. 
 
Ҳозирда ушбу тур доирасида "Chessable Masters" турнири 3 та дивизионда бўлиб ўтмоқда. 
 
2-дивизионда иштирок этаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ярим финалда россиялик Денис Лазаикни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб финалга йўл олди. Бугун ўтказиладиган финал баҳсида унга франциялик Максим Вашиер рақиблик қилади. 
 
3-дивизонда иштирок этган яна бир ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов ярим финалда  эронлик Амин Табатабаэига, ўтиш босқичида эса россиялик Алексей Саранага имкониятни бой берди ва мусобақани якунлади.

Comments

You must be logged in to commet!