Чили Эквадор терма жамоасини яна судга берди

  • 01 Oct 15:26
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Чили футбол федерацияси ФИФАнинг Эквадор терма жамоасини Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишига рухсат бергани юзасидан Спорт арбитраж судига (CAS) апелляция берди, деб хабар бермоқда CAS матбуот хизмати.

Tecno

Чилининг мурожаати 30 сентябрь куни расман рўйхатга олинган. Якуний қарор 10 ноябрдан кечиктирмай қабул қилиниши керак.

Аввалроқ, чилиликлар ФИФАга футболчи Байрон Дэвид Кастильо Сегура ва Эквадор футбол федерацияси устидан сохта туғилганлик гувоҳномасидан фойдалангани, шунингдек, тилга олинган футболчининг сохта фуқаролиги бўйича шикоят аризаси юборган эди.

Маълумот ўрнида, агар Эквадор ЖЧ-2022дан четлатиладиган бўлса, уларнинг ўрнига Чили қатнашиши мумкин бўлади.

Comments

You must be logged in to commet!