Давид де Хеа ўзига янги жамоа танлади

  • 29 Sep 18:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид де Хеа мавсум якунланиши билан Италия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда Mirror нашри.

Tecno

Турин клуби тажрибали дарвозабонни 2023 йилнинг ёзида, де Хеа эркин агентга айланганидан кейин уни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Италияликлар испан посбони билан январь ойида музокарага киришиши мумкин.

“Манчестер Юнайтед”да Давид билан ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтириш ҳуқуқи бор. Бироқ, де Хеа Англия премьер-лигасида энг катта маош оладиган дарвозабон ҳисобланади ва бу манчестерликларни ўйлантириб турибди.

Шунинг учун ҳам клуб мутасаддилари ҳозирдан жамоага янги дарвозабон қидирмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!