
Давид Феррер: Хайр қадирдон мухлисларим
Феррер иккинчи даврада германиялик Александр Зверевга қарши кортга чиқиб, якунда 4:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Испаниялик теннисчи Давид Феррер Мадрид шаҳрида ўтаётган "Мастерс" мусобақасида профессионал фаолиятидаги сўнгги учрашувни ўтказди.
Шу тариқа, Давид Феррер профессионал теннисчи сифатида мухлислари билан хайрлашди. Зверев эса "Mutua Madrid Open" турнирининг учинчи даврасида польшалик Хуберт Гуркачни синовдан ўтказадиган бўлди.
Comments