Де Дзерби: "Шахтёр" "Реал" эмас

  • 18 Aug 13:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Шахтёр" клуби бош мураббийи Роберто Де Дзерби УЕФА Чемпионлар лигаси саралашидан ўрин олган "Монако"га (1:0) қарши дастлабки ўйинда қўлга киритилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

“Шахтёр” “Реал” эмас. "Шахтёр"нинг бугунги ўртача ёши 22,1 ёшда, “Монако” чемпионатда учинчи ўринни эгаллади. Улар ПСЖни икки марта мағлуб этишди. “Монако” ўтган мавсум чемпион бўлиши ҳам мумкин эди.

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун имконият борми? Бу ғалабадан кейин ҳеч нарса ўзгармади. Бу жуфтликда фаворит йўқ. Гуруҳ босқичига чиқиш учун иккинчи ўйинда яхши ўйнаш керак, лекин бу қийин бўлади, чунки “Монако” ҳам муваффақият қозонишни истайди. "Шахтёр" ҳар қандай вазиятда ҳам рақибни ҳурмат қилиши керак”, - деди Де Дзерби.

Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 25 август куни бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!