Дель Пьеро: Бонуччининг "Милан"га ўтиши ҳазилга ўхшайди

CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" клуби собиқ сардори Алессандро Дель Пьеро "кекса синьора" ҳимоячиқи Леонардо Бонуччининг "Милан"га ўтиши борасидаги хабарларга ўз фикрини билдириб ўтди. 

Tecno

"Буни кутмагандим. Бу хабар ҳудди ҳазилга ўхшайди. Жудаям ҳайратланарли трансфер. Бу ҳақда ҳеч ҳам ўйлаб кўрмагандим", - дейди Дель Пьеро Sky Sport Italia нашрига берган интервьюсида. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Милан" 30 ёшли ҳимоячига 30 млн евро таклиф қилмоқда. Бироқ, туринликлар футболчиси учун 40 млн евро талаб қилишмоқда. 

Маълумот учун, Бонуччи ўтган мавсум Италия А Сериясида жами 29та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришган.

Comments

You must be logged in to commet!