
Денис Истомин қачон кортга чиқиши аниқ бўлди
Мусобақанинг чорак финалида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ҳиндистонлик Рамкумар Раманатанни 6:2, 7:5 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.
АҚШнинг Уиннетка шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида мукофот жамғармаси 80,000 долларни ташкил этувчи "Челленжер" турнири давом этмоқда.
Энди Истомин финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда мезбон теннисчи Брэдли Кланга қарши ўйин ўтказади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан бугун тунда (14.07.2019) соат 00:00 да ўтказилади.
Comments