Дэвис келса, “Реал”дан сен кетасан!

  • 20 Nov 14:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” анчадан бери “Бавария”нинг чап қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвисни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Tecno

Айрим манбалар 24 ёшли канадалик футболчи мадридликлар билан оғзаки келишувга эришиб бўлганини ва шу боис “Бавария”нинг ҳамкорликни узайтириш бўйича таклифларини қабул қилмаётганини ёзмоқда.

Вазиятни кузатиб бораётган журналист Хосе Феликс Диаснинг таъкидлашича, “Қироллик клуби” Альфонсо Дэвис келиши билан ўз футболчиларидан бирини қўйиб юборишга мажбу бўлади. Манбага кўра, Мадридни тарк этадиган номзод икки чап қанот ҳимоячилари -  Ферлан Менди ва Фран Гарсиядан бири бўлади.

Ҳозирча, 29 ёшли Менди барча турнирларда 14 маротаба майдонга тушди, 25 ёшли Гарсия ҳисобида 12 та ўйин бор. Уларнинг бирортаси самарали ҳаракатларни амалга ошира олгани йўқ.

Comments

You must be logged in to commet!