"Динамо" Валерий Карпин жамоасига мағлуб бўлди

  • 21 Feb 23:22
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Football
TIGGO 2 PRO

"Динамо" жамоаси Дубайдаги тўртинчи ўртоқлик ўйинида "Ростов" клубига қарши майдонга тушди.

Баҳсни ҳужумкор бошлаган самарқандликлар Хислат Халилов жарима майдони ичида йиқитилгач, пеналти тепиш имкониятига эга бўлишди. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Марко Станоевич голи билан ҳисобни очди – 1:0.

Қизиқарли ўтган учрашувда Валерий Карпин мураббийлигидаги Россия клуби вазиятни ўзгартира олди ва Голенковнинг хет-триги эвазига якунда ғалабага эришди – 3:1.

"Динамо" бир кун аввал "Астана" билан ўйин (2:2) ўтказгани сабабли бугунги баҳсда ҳам Вадим Абрамов бир қатор ўйинчиларга имконият берди. 

Ўртоқлик учрашуви. 21 февраль.
"Динамо" - "Ростов" - 1:3
Голлар: Станоевич 3 пен. – Егор Голенков 22, 30, 71. 
"Динамо": Ягудин, Ўрозов, Жумабоев, Абдуллаев, Аълохўжаев, Қодирқулов, Ратиньо, Станоевич, Халилов, Ҳожимирзаев, Абдураҳмонов.
Захирадан тушганлар: Абдурасулов, Мустафоев, Майкон, Ўрмонжонов, Оқбўтаев, Облоқулов, Мираҳмадов, Ибрагимов

Comments

You must be logged in to commet!
&
Мурат
22/02/2025 09:33
Динамога юкари уринлар учин курашичга ярдам бераман