Дониёр Абдуманнопов "Навбаҳор"да!

  • 29 Jul 12:18
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Навбаҳор” клуби ёзги трансфер ойнаси ёпилиши чоғида яна бир янги ўйинчи билан келишувга эришиш арафасида турибди.

Tecno

Гап шундаки, андижонлик 22 ёшли иқтидорли ярим ҳимоячи Дониёр Абдуманноповга “Навбаҳор”дан жиддий қизиқиш бор. Шу сабабли томонлар деярли бир тўхтамга келишишди. Футболчи айни пайтда Наманганга етиб борган.  

Абдуманнопов биринчи даврада “Сўғдиёна” сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб 4 та гол урди. Қизиғи, жиззахликлар таркибидаги дастлабки голини Наманганда “Навбаҳор” дарвозасига киритган бўлиб, ўшанда мавсумдаги энг чиройли голлардан бирига муаллифлик қилганди. Шундан кейин Дониёр “Сўғдиёна”да кетма-кет голлар уришни бошлаган.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Bek 56
29/07/2022 13:50
Неча йилга к,анак,а шартнома тузилди ту'лигрок, маълумот беринглар