Доннарумма Луис Энрикенинг ишини баҳолади

  • 01 Jun 11:57
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Чемпионлар лигаси финалида доирасидаги ПСЖ - "Интер" (5:0) ўртасидаги беллашувдан сўнг парижликлар дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 
 
"Бир неча бор тушиб кетиш арафасида турдик, аммо олдинга силжишга муваффақ бўлдик ва натижада ажойиб мавсумни ўтказдик. 
 
Мураббийимиз Луис Энрике бизга эркинлик берди ва хотиржамлик билан руҳлантириб турди. Бу унинг фалсафаси. У бизни финалга энг яхши тарзда тайёрлади ва биз бунинг самарасини кўрдик"
- дея таъкидлади италиялик дарвозабон. 
 
Маълумот ўрнида, 26 ёшли посбон кечаги учрашувни тўлиқ ўтказиб, 7.9 баллни қўлга киритди.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!