
Дьёкереш 5 йилдан сўнг илк бор ички чемпионатларнинг биринчи турида гол уролмади
"Арсенал"га ёзги трансферлар ойнасида келиб қўшилган Виктор Дьёкереш мавсумни муваффақиятли бошламади.
"Гап шундаки, лондонликлар ҳужумчиси Виктор Дьёкереш АПЛнинг 1-турида "Манчестер Юнайтед"га қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 60-дақиқада алмаштирилди. У ўйин давомида дарвоза томон зарба бермади ҳамда ҳеч қандай хавфли вазият ярата олмади.
Дьёкереш сўнгги 4 мавсумнинг ҳар бирида чемпионатнинг биринчи турида гол урган эди — "Ковентри" сафида Чемпионшипда ва "Спортинг" таркибида Португалия чемпионатида.
Comments