Элдор Шомуродов, Фабио Каннаваро ва Даврон Файзиев "The Best" мукофоти учун кимга овоз берди?
Хабарингиз бор, бугун Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси деб топилиб, "The Best" мукофотига эга чиқди.
Ушбу соврин учун эса Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов, жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро ва медиа бўйича Даврон Файзиев овоз беришди.
"Истанбул Башакшеҳир" ҳужумчиси ва терма жамоамиз сардори мазкур соврин учун Рафиньяни биринчи ўйинга қўйди. Иккинчи ва учинчи ўринга эса Усмон Дембеле ҳамда Ламин Ямални қўйди.
Италиялик мураббий биринчи ўринга ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембелени қўйди. Кейинги ўринларга эса Ламин Ямал ва Витиньяга овоз берди.
Таниқли журналист ва шарҳловчи ҳисобланган Даврон Файзиев биринчи ўринга Усмон Дембелени қўйди. Ламин Ямал ва Рафинья кейинги ўринларни эгаллади.



Comments