Элит Чемпионлар лигаси. "Ал-Ҳилол"нинг икки футболчиси Қаршига келмаслиги мумкин!

  • 27 Sep 11:51
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Элит Чемпионлар лигаси 2-турида Қаршининг "Насаф" жамоаси Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубини меҳмон қилади. 

Tecno

Ушбу баҳс олдидан "кўклар" сардори Салим Ал-Довсари ва ярим ҳимоячи Абдуллах аль-Малки машғулотларда қатнашмаган.

"Салим Ал-Довсари сон бўғимида оғриқ ҳис қилгани боис бугунги машғулотларда қатнашмади. Абдуллах аль-Малки тиззасидаги оғриқ сабаб клуб шифонасида эди", - дея ёзди клуб матбуот хизмати. 

Аль-Малки ҳозирча кубок баҳсида атиги битта ўйин ўтказган. Ал-Довсари жамоанинг сардори бўлиш билан бирга, асосий футболчилардан бири ҳисобланади. 

Comments

You must be logged in to commet!